00:08
ТУРКМАНЧА ҚЎШИҚ

Отамурод Отабоев (1948)

Отамурод Отабоев (Atamyrat Atabaýew) 1948 йили Марв вилоятида туғилган. Туркманистон давлат университетини тамомлаган. Туркманистон халқ ёзувчиси. Шоирнинг “Диёрим”, “Сени севмасам агар”, “Қуёшнинг чиқиши”, “Осмон қадар теран”, “Қумсоат” сингари 20 дан зиёд шеърий тўпламлари нашр қилинган. Адабиёт соҳасидаги хизматлари учун бир қатор мукофотлар билан тақдирланган.

* * *

Жангчи ўлди.
Вафотидан сўнг
Ном қўйилиб, берилди нишон.
Кирди номи тарихга, ҳатто —
Шуҳрат топди аскар-қаҳрамон.

«Қорахат»ни оларкан она,
Фарёдига ким чидаркан, ким?!
Юрагингда қотган ярани
Тузатолмас шуҳрат, тупроғим!

Нормурод Нарзуллаев таржимаси.

■ ТУРКМАНЧА ҚЎШИҚ

Сен олиб кет бу қўшиқни ёнингда,
Кетсанг узоқ-узоқ манзилга бундан.
Ҳар дам ёринг тушган каби ёдингга,
Мудом дам олишинг каби мен билан.

Ушбу қўшиқ – юрагимнинг аксидир
Шунда менинг қайғум, шодлигим, дардим.
Бу қўшиқ – қалбимнинг чўнг ҳавасидир,
Мен унга бор ихлосимни сингдирдим.

Бунда ҳеч бойликка алмашламасдай,
Қумларнинг армони, ғуссаси бордир.
Бунда инсонларга қутлуғ ҳавасдай,
Муқаддас хонадон қиссаси бордир.

Бу қўшиқда азиз ўлка жавзоси,
Ҳам халқимнинг қизғин қони оққандир.
Бу қўшиқда оналарнинг ихлоси
Сенинг кетган йўлларингга боққандир.

У машаққат кунда сенинг йўлдошинг,
Қувват берар, ғалабангга куч берар.
Қай манзилда агар айланса бошинг,
Яна ўз юртингга ҳайдаб келтирар.

■ ВАТАННИ ТУШУНМОҚ

Ватан, сенинг нима эканлигингни
Бола пайт отамдан сўраб тушундим.
Эй қўйни лолазор, она маконим,
Сенга,оловингни ковлаб тушундим.

Ватаним, дунёда шаънинг улуғ деб,
Қўйнингда улғайдим нон-тузингни еб,
Эл тинчини дедим тинчлигим сезиб,
Ҳам сенинг бахтингни кўриб тушундим.

Ватан, сенинг қўшиқларинг тингладим,
Бу севгини денгизларга менгзадим,
Бор севгимни бир ўзингга тенгладим,
Бу феълимни туриб-туриб тушундим.

Севдим дарё, дала, майса, томирни,
Ёдга солиб Гўрўғлини, Кеймирни ,
Бир кун бўлса кийиб аскар киймини,
Мен сенга, мен сени асраб тушундим.

Туркман тилидан Юсуф Насим табдили.

ziyouz.uz

Категория: Goşgular | Просмотров: 103 | Добавил: Has | Теги: Atamyrat Atabaýew | Рейтинг: 3.0/1

Awtoryň başga makalalary

 
Всего комментариев: 0
Имя *:
Ähli smaýliklar
Код *: