00:05
МЕН БИР ДАРАХТ…

МЕН БИР ДАРАХТ…

Мен бир дарахт,
Бош шохим бор,
Бош дунё, бош умидим,
Томир ерда, қаддим менинг
Осмон сари чўзар бўй.
Бу дарахтнинг йўлдоши — шеър,
Қоним, юрак зарбимдир,
Олис юлдуз, тубсиз дарё
Қалбим мулки — илҳом, ўй.

Яшил танам саҳарларда
Айланади оқ нурга.
Шеър ўртар кеча-кундуз —
Гўзалларнинг лайлоси.
Шеър ва дарахт нор ўғилу
Гўё оппоқ оҳудир.
Бири вужуд — истеҳкомим,
Бири ҳислар маъвоси.

Мен бир дарахт, тўрт фаслга
Йўлдош, ҳамнишин, ошна,
Илдиз ерда, қўшиқларим —
Кўкда учқур қанотим.
Ранг таратиб, дур сочаман
Олам бўлсин боз кўркам,
Тонг еллари, элга элчим,
Алвон гуллар зийнатим.

Жўн ужр йўқ бу жаҳонда,
Бемашаққат, бекураш.
Рост: чиллада тўниб, ёзда
Чиқани жизғанагим
Ва бош шохим илдизидан
Мадад олиб, куч олиб,
Чақмоқ, довул синовида
Чиниқиб яшнаганим.

Мен бир дарахт…

Қамчибек Кенжа таржимаси.

Категория: Goşgular | Просмотров: 13 | Добавил: Has | Теги: Näzik Annatyýewa | Рейтинг: 0.0/0

Awtoryň başga makalalary

 
Всего комментариев: 0
Имя *:
Ähli smaýliklar
Код *: