16:46
Хадича

■ Саййидий (1775-1836)

Саидназар Ҳабибхўжа ўғли (Seýitnazar Seýdi) 1775 йилда Туркманистоннинг Лебоб вилояти Қорабекавул туманида таваллуд топган. Дастлаб Хивадаги Шерғози мадрасасида, кейин Бухоро мадрасаларидан бирида таълим олган. Ёшлигидан бадиий ижодга қизиққан, шеъриятда Махтумқули йўлидан боради. У туркман саркардаларидан бўлиб, бутун умрини шеърият билан бирга халқини истибдоддан қутқариш ишига бахшида қилган ватанпарвар шоир. 

■ ХАДИЧА

Яйраб келмагингга қўймайди рақиб,
Гўзаллар ичида султон Хадича.
Рўймол остидаги гул кўзгу мени-
Айлар сен томонга равон, Хадича.

Пинҳон дардим ошкор айласам, ҳали,
Билганлар «ошиқ» дер, билмаган «дали».
Кўтаргин юзингдан гуллик рўмолни,
Бўлсин биз ғарибга «нишон» Хадича.

Дардим кўпдир, табибим йўқ, айтайин,
Юракда ғам, ичларимга ютайин,
Ҳижрон ўқи келар, қайга қочайин,
Бағримга санчилар пайкон, Хадича.

Фалак менга минг дард улаштирибдир,
Босиб, ғам лойина булаштирибдир,
Олиб ақлим, найлай, адаштирибдир,
Манга душман бўлди замон, Хадича.

Сенингдек нозанин жаҳона келмас,
Кўрсам кўзим тўймас, кўнглим айрилмас,
Кўрк – чиройда сенинг билан тенг бўлмас,
Саксон қиз, саксон минг жувон, Хадича.

Бу қандай сирдирки, билобилмадим,
Ўлай дедим, аммо ўлобилмадим,
Афсус, жафо чекдим, олабилмадим,
Юракда кўп қолди армон, Хадича.

Туркманчадан Қурбон Муҳаммадризо таржимаси.

Категория: Goşgular | Просмотров: 15 | Добавил: Has | Теги: Seýitnazar Seýdi | Рейтинг: 5.0/1

Awtoryň başga makalalary

 
Всего комментариев: 0
Имя *:
Ähli smaýliklar
Код *: