23:44
Ёшлик

■ Омонгўзал Шоқулиева (1940)

Омонгўзал Шоқулиева (Amangözel Şagulyýewa) — Туркманистон қаҳрамони, Махтумқули номли халқаро мукофот соҳиби, Туркманистон халқ ёзувчиси. У 1940 йилнинг 11 августида Мори вилоятининг Мурғоб тумани “Мерос” деҳқон бирлашмаси (қишлоғи)да таваллуд топган. Кўпгина шеърлар тўпламлари муаллифи. 2015 йилда унинг Ашхободдаги Туркман давлат нашриётида “Кўнглим менинг Ой ичинда” деб номланган сайланмаси чоп қилинган. Қуйида шу тўпламга кирган шеърларидан намуналар келтирилди.

■ ЁШЛИК

Бир фасл бу – кенгликлари бепоён,
Тошқин дарё каби оқиб борадир.
Бир фасл бу – камалакдай нурафшон,
Хушбўй иси жонга ёқиб борадир.

Баҳорида сози, ёзида булбул,
Ойнинг қучоғида, осмонда кўнгил,
Ғайрат,ҳавас қайнар жонида буткул,
Кўзларида чақмоқ чақиб борадир.

Олам баҳорини ёшликдан олар,
Ёшликдадир тар япроқли ниҳоллар,
Тиниқ осмон кўрки дилни ёритар,
Кўксига юлдузин тақиб борадир.

Шод-хуррам кунларнинг жилоси унда,
Яшнар алвон гуллар либоси унда,
Кўпмас, сал нарсага шод бўлиб дилдан
Қайғу-ғам эшигин ёпиб борадир.

Унга шу кун бир ён, умр бир ёнда,
Ўйламас ўтишин, саноқли он-да!
Ғам-ташвиш нимадир, бақувват жонга,
Дунёга ишқ бўлиб, боқиб борадир.

Бир фасл бу, одам умрин безаги,
Бир фасл бу, йўқдир қиши-кузаги,
Бир фасл бу, гул ёшликнинг юраги,
Жилғадай йўл очиб, чопиб борадир.

Туркманчадан Қурбон Муҳаммадризо таржимаси.

Категория: Goşgular | Просмотров: 27 | Добавил: Has | Теги: Gözel Şagulyýewa | Рейтинг: 4.0/4

Awtoryň başga makalalary

 
Всего комментариев: 0
Имя *:
Ähli smaýliklar
Код *: