16:33
ЙИЛЛАР ВА ТЎЛҚИНЛАР

ЙИЛЛАР ВА ТЎЛҚИНЛАР

Йиллар ўтиб борар бир-бирин қувиб,
Эслатиб тўлқинлар тезоб елганин.
Қатор-қатор тўлқин оралаб сузиб,
Кетмоқда менинг ҳам умр елканим.

Олам денгизига йўналган дарё
Сип-силлиц бахмалдай оқар ёзилиб.
Табиатнинг гўзал нозидай гўё
Мавжлари қош, кўздай учиб, сузилиб.

Чўнг денгиз қаҳрини сочар гувраниб,
Қоплондай наъракор ариллаб турар.
Гўё жанг майдони сингари чангиб,
Ғайратга тўлганча сапчиб қутирар.

Бешик-бешик тўлцин тўхтатмай жангни,
Тик қоя-қирғоққа урилиб турар.
Ғарқ этмоқ истаб у умр кемангни,
Гоҳ ўлиб, гоҳида тирилиб турар.

Хавф-хатар қошида титраб мабодо, —
Тўлқинга юзма-юз қарши сузмасанг,
Ҳавойи ҳавасни кўзлаб доимо, —
Ўз жонинг роҳатин дангал бузмасанг,

Тўфонлар қаҳридан ҳуркиб агарда,
Бурилмоқ истасанг сўл ё соғ томон,
Ҳаётинг кемаси учраб зарбага,
Оқимлар тубида бўлажак ниҳон.

Табиат билан сен жанг қилган чоғинг
Ўзингда туймасанг ғайрат ва қудрат,
Мисоли сув узра писта пўчоғи,
Денгизда қалққанинг-қалққандир фақат.

Гар қўрқсанг, тўлқинлар қаҳрга миниб,
Ағдариб юборар ҳаёт кемангни.
Денгиз ёқтирмайди қўрқоқ, ожизни,
У суймас қўрқувдан аҳволи тангни.

Шиллар ўтмоқдадир бир-бирин қувиб,
Эслатиб тўлқинлар тезкор елганин.
Қатор-қатор тўлқин оралаб сузиб,
Кетмоқда менинг ҳам умр елканим.

Суз, умр елканим, асл елкансан,
Қўрқмассан хатардан, довул, шамолдан.
Дунёга сен пўлат бўлиб келгансан,
Бунёд бўлмагансан мўрт бир сополдан.

Сузавер қулочлаб денгиз оламин,
Ойдинми, туманми, суз, қараб турма,
Бирор куч зарб берса олгин аламинг,
Ҳеч қачон ваҳимдан қасрлар қурма.

Суз, умр елканим, асл елкансан,
Чекинмоқни олма асло хаёлга.
Ахир сен денгизда яшаб келгансан,
Тўлқинлар ичида етиб камолга.

Тўлқинлар ичида муродинг ҳосил,
Тўлқинлар ичида тополдинг ҳунар.
Ана, қаршимизда кўринар соҳил,
Кўринган масканим азиз нақадар.

Ялқовлик қилмай суз, умр елканим,
Сузмоқдан топармиз роҳат-фароғат.
Узоқ кетсак ҳамки, қайтиб келгаймиз
Ватан деб, Ватан деб, Ватан деб фақат.

Бир оз унутармиз довул, тўфонни,
Айрилиқ, соғинчу жабру жафони, —
Дўстлар даврасида суриб давронни,
Авжига миндириб кайфу сафони.

Азиз Абдураззоқ таржимаси.

Категория: Goşgular | Просмотров: 19 | Добавил: Has | Теги: Anna Kowusow | Рейтинг: 0.0/0

Awtoryň başga makalalary

 
Всего комментариев: 0
Имя *:
Ähli smaýliklar
Код *: